9786255604545
798211
https://www.kitapova.com/men-tanigan-uzbekiston-benim-tanidigim-ozbekistan
"Мен Таниган Ўзбекистон (Benim Tanıdığım Özbekistan)
216.60
Ота макондан Янги Ўзбекистонга узанган тамаддун саёҳати…
Доктор Кемал Явуз Атаманнинг «Мен таниган Ўзбекистон» асари тарих, тамаддун, инсон ва хотира ўртасида қурилган кўп қиррали бир саёҳатдир.
Муаллифнинг 1991 йилда, Ўзбекистон мустақилликка эришган тарихий кунларда бошланган саёҳати 2013, 2018, 2022 йилларда ва ундан кейин амалга оширган ташрифлари билан янада бойиб, чуқурлашиб боради. Самарқанддан Бухорога, Тошкентдан Хива ва Урганчга қадар давом этган бу саёҳатда Ўзбекистон шаҳарлари, инсонлари, анъаналари, илм ва ирфон мероси, ижтимоий ҳаёти ҳамда бошдан кечирган ўзгариш ва янгиланишлари билан биргаликда ёритилади.
Асар Мовароуннаҳр заминида етишиб чиққан буюк олимлар, мутасаввифлар ва давлат арбобларини ёдга олар экан, Туркистон билан Анадолу ўртасидаги асрларга чўзилган маданий алоқалар изидан боради. Имом Бухорийдан Алишер Навоийга, Баҳоуддин Нақшбанддан Амир Темурга қадар давом этган буюк тамаддун меросини бугунги Ўзбекистон билан боғлайди.
Китобнинг иккинчи асосий йўналишини эса «Янги Ўзбекистон» ташкил этади. Тарихий меросни қайта баҳолаш, шаҳарларнинг янгиланиши, ёшлар, таълим, маданият, маънавият, дипломатия, глобаллашув ҳамда «Учинчи Ренессанс» ғояси муаллифнинг узоқ йилларга чўзилган кузатувлари ва таҳлиллари асосида ўрганилади.
«Мен таниган Ўзбекистон» ўтмишни ҳикоя қилар экан, бугунни англашга, бугунни баҳолар экан, келажак Ўзбекистонга назар ташлашга интилади. Асар хотира, кузатув, тарих ва тамаддун ҳақидаги мулоҳазаларни бир китобда бирлаштирган кенг қамровли тадқиқотдир.
Бир ёни хотира, бир ёни тарих; бир ёни ҳасрат, бир ёни висол…
Туркистондан бугунги Ўзбекистонга қадар давом этган узоқ бир саёҳат қиссаси.

Yorum yaz
Bu kitabı henüz kimse eleştirmemiş.